Ссылки доступа

Путин Россия базасининг Сурияда муддатсиз туришини қонунийлаштирди


Россия Президенти Владимир Путин Россия авиагуруҳининг Сурияда жойлаштирилиши ҳақидаги келишувни ратификация қилиш ҳақидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги Кремл матбуот хизматига таяниб ҳабар берган. Аввалроқ, Давлат Думаси депутатлари ва Федерация Кенгаши аъзолари ратификация қилишни қўллаб овоз беришган эди.

Келишувда айтилишича, авиагуруҳ Дамашқ илтимосига биноан Латакиядаги Хмеймим аэродромига жойлаштирилади. Авиабаза инфраструктураси ва ҳудуди билан Россияга бепул берилади.

Федерация Кенгашининг халқаро қўмитаси раҳбари аввалроқ айтдики, Сурия билан келишув учинчи мамлакатга қарши қаратилган эмас ва мудофаани кўзда тутмайди. Мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси раиси Виктор Озеров авиагуруҳнинг жойлаштирилишини Россиянинг Суриядаги вазиятни барқарорлаштиришга қўшган "конкрет ҳиссаси" деб таърифлаган.

Ўтган йил имзоланган келишувни ратификация қилиш қонун лойиҳаси, 2016 йил августда президент томонидан Давлат Думасига маъқуллаш учун киритилган эди.

XS
SM
MD
LG