Ссылки доступа

Қирғизистон ва Ўзбекистон чегаралар бўйича протокол имзолашди


Аввал маъқулланган режага биноан, 2016 йил 5-14 октябр кунлари Андижон ва Форғонада Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари делегацияларининг ишчи гуруҳлари ўзбек-қирғиз давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича учрашувлар ўтказишган, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси Ташқи Ишлар Вазирлиги.

Хабарга кўра, учрашувлар мобайнида Ўзбекистон Республикасининг Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятлари билан Қирғизистоннинг Ўш, Жалолобод ва Баткен вилоятлари ўртасидаги 55 чегара ҳудудлари бўйича жойларнинг ўзида текширув ишлари олиб борилган.

Музокаралар натижасида томонлар протокол имзолашган.

Учрашувлар дўстона, сўнги вақтларда икки мамлакат ўртасида ўтказилган турли даражадаги учрашувлар руҳида ўтганлиги айтилади.

XS
SM
MD
LG