Ссылки доступа

Украина шарқида сепаратистларнинг "Моторола" лақабли қўмондони ўлдирилди


"ДХР Мудофаа Вазирлиги" "ДХР халқ кўнгиллиларининг" қўмондонларидан бири ҳисобланган "Моторола" лақабли Арсен Павловнинг халок бўлганлигини тасдиқлади. Аввалроқ бу ҳақда "Интерфакс" агентлиги ўз манбаларига асосланган холда хабар қилган эди.

Мавжуд маълумотларга кўра, Павлов яшайдиган уйнинг лифтида портловчи механизм ишга туширилган. Моторола портлаш жойида бўлган ва олган оғир жароҳатлари туфайли халок бўлган, деб хабар берган "Интерфакс" манбаси.

Унга кўра, ушбу суиқасдда "Украина диверсион-разведка гуруҳи" айбдор. "Моторолага" қарши шу йилнинг июн ойида ҳам суиқасд уюштирилган эди.

Павлов "ДХР" деб номланувчи ҳудуднинг энг ёқимсиз дала қўмондонларидан бири бўлган. Россия фуқаросини ҳуқуқ ҳимоячилари қўлга олинган украиналик ҳарбийларнинг қийноққа солишда ва ҳибсда бўлган Донецк аэропорти ҳимоячиси Игор Брановицкийни ўлдирганликда айблашган.

Сепаратистлар раҳбарияти уни "Ҳарбий жасорати" учун "Георгий хочи" (ўз-ўзини мустақил деб эълон қилган республиканинг энг асосий ҳарбий мукофоти) ордени билан тақдирлаган.

XS
SM
MD
LG