Ссылки доступа

Қозоғистон ва Тожикистон стратегик ҳамкорликни расман тасдиқлашди


Қозоғистон Сенати (парламентнинг юқори палатаси) Тожикистон билан стратегик ҳамкорлик борасидаги Шартномани ратификация қилди. Стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжат ўтган йили 14 сентябрда Нурсултон Назарбоевнинг Душанбега расмий ташрифи вақтида имзоланган эди.

Қозоғистон Сенатининг матбуот хизмати ўзининг расмий хабарномасида бу тўғрисида хабар қилишича, ҳужжатда томонлар бир-бирига қарши қаратилган ҳолда куч ишлатиш ёки куч ишлатишга таҳдид солишдан ўзларини сақлаш, учинчи томонлар билан бошқа томоннинг хавфсизлиги ва ҳудудий бирлигига зиён келтирувчи шартномалар тузмаслик борасидаги мажбуриятларини тасдиқлайдилар.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Мухтор Тлеуберди Сенатнинг пленар мажлиси вақтида ҳужжат сиёсий музокаларларни такомиллаштиришни, икки томонлама муносабатлар ва долзарб халқаро муаммолар бўйича масалалар юзасидаги ўринларни мувофиқлаштиришни кўзда тутишини хабар қилди.

«Яқин Шарқда бўлаётган воқеалар, Афғонистондаги вазият, шунингдек террористик ташкилотлар фаолиятининг фаоллашуви шароитида Қозоғистон Марказий Осиёдаги, айниқса Афғонистон билан чегарадош бўлган ва амалда МДҲ нинг жанубий стратегик чегараларидаги қалқони бўлган Тожикистондаги барқарорликни сақлаб қолишда борган сари манфаатдор бўлиб қолади», - деди у.

Ўтган йил декабрида ушбу ҳужжат Тожикистон парламенти томонидан ратификация қилинган эди.

XS
SM
MD
LG