Ссылки доступа

Туркманистон президенти бир йилда еттинчи китобни ёзди


14 октябр жума куни Вазирлар Маҳкамаси мажлисида президент Гурбонгули Бердимуҳамедов ўзининг янги китобини тақдим этди.

Китоб "Туркманистон" деб номланади, ва маҳаллий ОАВ лар хабар қилишича, туркман халқининг 25 йиллик муқаддас мустақиллик даврида амалга оширган улкан ишлари тўғрисида ҳикоя қилади.

Хабар қилинишича, янги нашрнинг биринчи нусхалари Вазирлар Маҳкамасининг 21 октябрда бўлиб ўтадиган кенгайтирилган мажлисининг иштирокчиларига тақдим этилади.

Бу президентнинг фақат шу йилнинг ўзидаги еттинчи китобидир. Бундан аввал қуйидагилар нашр қилинган эди: январда — «Донолик манбаи» (мақоллар ва маталлар тўплами), мартда — "Чой – дори ва илҳом ", апрелда — «Арғумоқнинг илдам қадами» (ахалтекин отлари тўғрисида), майда — «Осмондаги ҳашамат» (туркман гиламдўзлик санъати тўғрисида), июлда — «Туркманистон доривор ўсимликлари» китобининг саккизинчи жилди, сентябрда — «Жаҳон мусиқаси, дўстлик ва биродарлик мусиқаси » (мусиқачи Шукур бахши тўғрисида).

XS
SM
MD
LG