Ссылки доступа

Ироқда Мосулни халос қилиш учун операция бошланди


Ироқ расмийлари Мосулни "Исломий давлат" гуруҳи жангариларидан озод қилиш бўйича ердан амалиёт бошланганини хабар қилишган. Ироқ бош вазири Хайдер Абадининг телевидение орқали мурожаатида айтишича, катталиги жиҳатдан Ироқдаги иккинчи шаҳарни озод қилиш учун Ироқ армияси ва маҳаллий полиция қўшинлари курашади.

Ҳаводан туриб уларни АҚШ раҳбарлик қилаётган коалиция самолетлари қўллайди.

Мосул 2014 йил июндан бери Исмломчилар назоратида. Куни кеча АҚШ ҳарбийлари жангарилар жойлашган ерларини оғир артиллерия билан ўққа тутишган. Амалиётда Туркия ҳарбийлари ҳам иштирок этяпти, деб хабар берган Туркиянинг CNN Turk телеканали.

Аввалроқ БМТ Мосулни халос этиш амалиётини гуманитар оқибатлари ҳақида огоҳлантириб, бундан шаҳар ва унинг атрофида яшовчи бир ярим миллиондан ортиқ одам азият чекиши мумкинлигини айтган. БМТ Бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари Стивен О'Брайен тинч ахолини муҳофаза қилишга ва уларга зарур ёрдамни етказиб беришга чақирган. Натижа ёмон бўлган тақдирда миллионга яқин одам Мосулдан қочишига тўғри келади, деди О'Брайен.

Шанба кечқурун Ироқ армияси Мосулда амалиёт амалга оширилиши ҳақида огоҳлантирувчи варақалар тарқатган. Расмийлар ахолидан хавотирга тушмасликни ва баъзи ҳудудларни тарк этмасликни сўраган.

XS
SM
MD
LG