Ссылки доступа

Қирғизистонликлар Қозоғистонда 30 кунгача рўйхатдан ўтмасдан юришлари мумкин


Қирғизистон фуқаролари Қозоғистон ҳудудида яшаш жойларида мажбурий рўйхатдан ўтмасдан 30 кунгача юришлари мумкин. Бу ҳақда томонлар Қирғизистон ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаевнинг қўшни мамлакатга қилган расмий ташрифи чоғида келишиб олишган.

ҚР ТИВ хабарига кўра, ташриф доирасидаги учрашувлар натижасида Қозоғистон раҳбарияти билан қатор хужжатлар имзоланган. Қирғизистон фуқароларининг Қозоғистон ҳудудида бўлишлари тартиби тўғрисидаги келишувга ўзгартириш киритиш протоколи ана шулар жумласидан.

Протоколга биноан, Қирғизистон фуқаролари Қозоғистон ҳудудида яшаш жойидан мажбурий рўйхатдан ўтмасдан 30 кунгача туришлари мумкин. Илгари бу муддат атиги 5 кун эди. Хужжат ҳар иккала давлат ичида зарур тадбирлар амалга оширилгандан кейиноқ кучга киради.

XS
SM
MD
LG