Ссылки доступа

Назарбоев: Жаҳондаги вазият оддий эмас, биз Қирғизистон билан бирга бўлишимиз лозим


Қирғизистон ТИВ раҳбари Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ва мамлакат ташқи сиёсий маҳкамаси раҳбари Ерлан Идрисов билан учрашди. Томонлар ҳудудий ва халқаро кун тартибида турган долзарб масалалар борасида фикр алмашишди.

Нурсултон Назарбоев Қозғистон ва Қирғизистонни дўстлик ва ҳамкорликнинг узвий алоқалари тарихан бирлаштириб турганлигини таъкидлаб ўтди.

«Сизнинг мамлакат бизнинг энг яқин қўшнимиз ва ҳамкоримиздир. Бизнинг орамизда ҳеч қандай ҳал қилинмаган масала бўлмаслиги, муносабатларимиз намунавий бўлиши лозим. Жаҳондаги иқтисодий ва сиёсий вазиятнинг оддий бўлмаганлигини ҳисобга олганимизда,биз бирга бўлишимиз керак», - деди Қозоғистон президенти.

Ўз навбатида, Абдилдаев Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоевнинг табригини етказди ва шунингдек икки томонлама ҳамкорликнинг бундан кейин ҳам мустаҳкамланишига умид қилаётганлигини билдирди.

XS
SM
MD
LG