Ссылки доступа

БМТ Яманда сулҳ эълон қилинганини хабар қилди


БМТ нинг Яман бўйича махсус элчисининг гапларига қараганда бу мамлакатда 72 соатлик сулҳ холати эълон қилинган. Барча мухолиф томонлар унга амал қилишга рози бўлишган. Исмал Улд Шайхга кўра, ўт очишни тўхтатиш режими 18 октябр ярим кечасидан кучга киради ва бу гуманитар ёрдамларни етказиб беришга йўл очади.

Яман расмийлари вакилларига кўра сулҳ муддати чўзилиши мумкин.

Абд-Раббу Мансур Хади бошчилигидаги қочқинда бўлган ҳукумат Таизга гуманитар ёрдамни етказиб беришга йўл очиб беришни сўраган. Таизнинг катта қисмини Яман пойтахтини 2014 йилда босиб олган исёнчи-хуситлар қамалда ушлаб турипти. Ҳукумат кучлари Таизга олиб борувчи тўртта йўлдан биттасинигина назорат қилмоқда. Собиқ президент Али Абдулла Солиҳни қувватловчи хуситларга Эрон кўмак беряпти. Шимолда мамлакатнинг деярли ярми уларнинг қўлида.

Саудия Арабистонидан кўмак олаётган Хадининг кучлари мамлакатнинг қолган ҳудудларини махаллий қабилалар ёрдамида бўлишиб назорат қилмоқда. БМТ маълумотларига кўра, можаро оқибатида 10 минга яқин одам халок бўлган, уларнинг орасида 3,800 тинч ахоли ҳам бор.

XS
SM
MD
LG