Ссылки доступа

Ақтобедаги қуролли ҳужум бўйича суд ёпиқ эшик ортида ўтмоқда


Ақтобеда 5 июн куни содир этилган қуролли ҳужумлар бўйича суд маҳкамаси ёпиқ эшиклар ортида ўтмоқда. 29 кишига нисбатан ўтаётган йиғилиш жиноий ишлар бўйича ихтисослаштирилган туманлараро судида ташкил этилган.

Суд биносида хавфсизлик чоралари кучайтирилган, суд атрофидаги ҳудуд ўраб олинган. ОАВ вакиллари дастлабки сўроқларнинг боришини монитори бор алоҳида хонадан кузатишган. Судья суд таркибини эълон қилганида, судланувчилар номини ва уларга қўйилаётган жиноятларни айтган, мониторга овоз берилмасдан фақат тасвир туширилган.

Ақтобеда кўрила бошланган жиноий ишнинг фигуранти 29 киши. Тўққизта судланувчи терроризм актига алоқадорликда, 18 таси – тайёрланаётган жиноят тўғрисида хабар бермаганликда, иккитаси – жиноятни яширишда айбланмоқда.

Судланувчиларнинг манфаатини 27 та адвокат ифода этмоқда. Иш бўйича 88 киши жабрланувчи, 48 таси – гувоҳ сифатида иштирок этмоқда.

XS
SM
MD
LG