Ссылки доступа

Қирғиз-ўзбек чегара масалалари ҳукуматлар даражасида хал қилиниши керак


Қирғизистоннинг собиқ бош вазир ўринбосари Абдураҳмон Маматалиев қирғиз-ўзбек чегара масаласини ҳукуматлар даражасида кўриб чиқишга чақирган. Унга кўра, бу масаланинг икки мамлакат ишчи гуруҳлари томонидан кўриб чиқилиши нотўғри, чунки уларда баъзи бир масалаларни хал қилиш учун ваколат йўқ.

«Ҳукуматлар даражасида учрашувлар бўлиши лозим. Ишчи гуруҳлар олдинги учрашувларда аниқланган ҳудудлар бўйича муҳокамалар олиб боришмоқда. Иккала мамлакатда ҳам чегараларни делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича бош вазир ўринбосарлари бор. Улар бу мажлисларда иштирок этишлари лозим», - деди Маматалиев.

Эслатиб ўтамиз, 2016 сентябрдан бошлаб Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида ҳамкорликнинг жадаллашуви кузатиляпти. Чегара масалалари бўйича ишчи гуруҳлар ҳам учта учрашув ўтказишди.

Қирғиз-ўзбек чегарасининг умумий узунлиги 1378 км бўлиб, ундан 320 км хали аниқлаштирилмаган. Рўйхатга олинмаган ҳудудлар туфайли чегара жойларда турли хил можаролар келиб чиқар эди.

XS
SM
MD
LG