Ссылки доступа

Россия Тергов Қўмитаси бошлиғи СИЗОнинг психиатрия бўлимига жойлаштирилди


Жиноий авторитет бўлмиш Шакро Молодойдан пора олганликда айбланаётган Россия Тергов Қўмитаси Шахсий хавфсизликни таъминлаш Бошқармасининг бошлиғи Михаил Максименко, Бутиркадаги қамоқнинг СИЗОсидан текшириш учун психиатрия бўлимига олиб ўтилди.

"Интерфакс" га Москва Ижтимоий Кузатув комиссиясининг бошлиғи ўринбосари Ева Меркачева хабар қилишига кўра, Максименко 15 кг га озган, у ёмон юрмоқда, ёмон гапирмоқда ва ёза олмаяпти.

Максименконинг соғлиги ёмонлашгани тўғрисидаги ахборот октябр бошида пайдо бўлган. Маҳбус кучли бош оғриғидан шикоят қилган. Генералнинг собиқ ҳамкасби, ҳозирда Тергов Қўмитасидаги коррупция тўғрисидаги ишнинг фигуранти Денис Никандров ҳуқуқ ҳимоячиларига бир неча ҳафта олдин Максименкони Федерал Ҳавфсилик Хизматидагилар “олиб кетишгани” ва у ерда унга таклиф этилган чойда психотроп модда эритилган бўлганлиги эҳтимоли борлигини хабар қилди.

Никандров сўзларига кўра, Максименко ФҲХдан қайтиб келганидан кейин ўзининг исмини билмаган ва ҳеч кимни танимай қолган.

XS
SM
MD
LG