Германия канцлери Ангела Меркелнинг вакили Штеффан Зайберт хабар қилишича, Берлинга барча тўрттала мамлакат раҳбарлари – шу жумладан Россия президенти Владимир Путин келади.
Бу Путиннинг 2014 йилдаги Украина шарқида бошланган можародан кейинги биринчи ташрифидир. Франция президенти гапларига қараганда, чоршанба куни Берлин учрашувида Украина шарқидаги инқирозни тўхтатиш борасидаги қадамлар муҳокама қилинади.
Музокаралар Россияга нисбатан муносабатларга, шунингдек Москванинг Донбассдаги воқеаларидаги ўрни туфайли қўйилган санкциялар масалаларига бағишланган Брюсселдаги ЕИ саммити арафасида ўтказилади. Амалдаги санкцияларнинг амал қилиш муддати шу йилнинг охирида ниҳоясига етади.
Брюсселдаги икки кунлик саммитда, кутилаётганидек, Россиянинг Суриядаги ўрни ҳам муҳокама қилинади. Ўтган ҳафатада Россиянинг Суриядаги ҳаракатлари Франция томонидан кескин танқид остига олинди ва Путиннинг Парижга уюштирадиган ташрифини бекор қилишга мажбур этди.