Ссылки доступа

Баптист Канигулнинг танасини учинчи марта қайтадан кўмишди


Ола-Буқа туманида 76-яшар Канигул Сатибалдиева танасини христиан ва мусулмон қабристонларидан жой топилмаганидан кейин, яна бошқатдан дафн этишди. Бунга сабаб, ўлган аёл христиан-баптист эътиқодида бўлган. Бу ҳақда туман ҳокими ўринбосари Калчабу Усенбаева хабар берган.

Унга кўра, душанба куни баъзи қишлоқликлар майитни христиан қабристонига кўмишга қарши чиқишган. Шундан кейин, махаллий хокимият вакиллари уни бошқа жойга кўмишга қарор қилишган.

Усенбаеванинг айтишича, бу иш юзасидан махаллий ахоли орасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Аввал хабар қилинганидек, Сатибалдиева 13 октябрда вафот этган ва уни мусулмон қабристонига дафн этишган, аммо Сари-Талаада яшовчилар бунга қарши чиқишган. Бундан сўнг майитни христиан қабристонига кўмишди, бироқ у ерда ҳам у бизнинг эътиқодда бўлмаган, деб норозилик билдиришди одамлар.

Сатибалдиеванинг қариндошларига кўра, майитни махаллий имомлар ташаббуси билан мусулмон қабристонидан қазиб олишган.

XS
SM
MD
LG