Ссылки доступа

Адвокат Ёров "судга ҳурматсизлик " ва "ҳукуматни ҳақоратлаш"да айбланмоқда


Тожикистон Бош прокуратураси судланган адвокат Бузургмехр Ёровга нисбатан “Судга ҳурматсизлик ” ва “Ҳукумат вакилини ҳақоратлаш” моддалари бўйича янги иш қўзғади.

Бундан аввал Ёров ва бошқа адвокат Нуриддин Махкамов суд томонидан миллий, ирқий, диний ва маҳаллийчилик адоватини келтириб чиқаришда ва мамлакатдаги конституцион тизимни ўзгартиришга даъват қилишда айбдор деб топилган ва 21 ва 23 йилга озодликдан маҳрум этилишган эди.

Бузургмехрнинг синглиси Хосият Ёрова гапига қараганда, навбатдаги иш 29 сентябрда бўлиб ўтган якуний суд ишини кўриш вақтидаги Бузургмехр ва давлат айбловчиси бўлмиш Рустам Такдирзода ўртасидаги жиддий жанжалдан кейин қўзғатилган.

Давлат айбловчиси ушбу хабарга изоҳ бермади. Душанбе шаҳар судининг вакиллари эса янги иш уларга ҳали келиб тушмаганини айтишди. Айби исботланган тақдирда адвокатга 10 йил озодликдан маҳрум этилиш жазоси хавф солмоқда.

XS
SM
MD
LG