Ссылки доступа

Россия Алепподаги авиазарбаларнинг тўхтатиб турилишини эълон қилди


Россия ўзининг ва суриялик ҳаво кучлари Суриянинг Алеппо шаҳрига нисбатан авиазарбаларини тўхтатиб туришлари тўғрисида хабар қилди.

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу бомбардимонлар тинч аҳолига ва жангариларга шаҳарни тарк этишга имкон бериш учун маҳаллий вақт билан соат 10 да тўхтатилгани тўғрисида хабар қилди.

Бу вақтгача Буюк Британияда жойлашган Syrian Observatory for Human Rights ташкилоти “ярим кечадан кейин Россия самолётлари Алеппонинг исёнчилар томонидан ушлаб турилаётган районларига қаратиб интенсив авиазарбалар бергани”ни маълум қилган.

Душанба куни Россия 20 октябрдан бошлаб тинч фуқаролар ва исёнчилар учун шаҳарнинг шарқий қисмидан хавфсиз ўтишини таъминлаш мақсадида Алепподаги ҳарбий амалиётларни саккиз соатга тўхтатиб туриши тўғрисида эълон қилган эди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Россиянинг бу хабарини қўллаб-қувватлади ва бунда Россия томонидан таклиф этилаётган саккиз соат вақт гуманитар ёрдамни етказиш ва тинч фуқароларни эвакуация қилиш учун етарли бўлмаслигини таъкидлади. Америка Қўшма Штатлари Россия томонидан таклиф этилган саккиз соатлик пауза “бир оз кам вақт давом этадиган ва бир оз кечиккан” пауза эканлигини айтди.

XS
SM
MD
LG