Ссылки доступа

Қирғизистонда Конституциянинг асл нусхаси қаердалигини аниқлашмоқда


Қирғизистон парламенти депутатлари бугун Конституцияга ўзгартириш киритиш борасидаги референдумни тайинлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини муҳокама қилиш вақтида Конституциянинг асл нусхаси қаерда эканлиги тўғрисидаги масалани ўртага ташладилар.

Қирғизистон адлия вазири Жылдыз Мамбеталиева хабар қилишича, маҳкамада фақат Конституциянинг тасдиқланган нусхаси бор ва у билишича асл нусха президент маъмуриятида бўлиши лозим.

Президентнинг парламентдаги мухтор вакили Молдакун Абдылдаев идорада Конституциянинг асл нусхаси йўқлигини маълум қилди. «Қаерда эканлигини айта олмайман, қизиқмаганман. Бу савол яқиндагина кўтарилган», - деди у.

Депутат Наталья Никитенко Қирғизистон шу кунлари қайси Конституцияга асосан яшаяпти деган саволни ўртага ташлади. Никитенко гапига кўра, "мамлакат асосий Қонунининг асл нусхаси қаерда эканлигини билмаслик - бу жуда жиддий вазиятд".

Собиқ мамлакатнинг бош прокурори депутат Аида Салянова комиссия ташкил этиш ва асл нусхани қидириб топишни таклиф этди. Унинг гапига қараганда, Конституциянинг асл нусхасини топмасдан туриб унга ўзгартириш тўғрисида гап ҳам бўлиши мумкин эмас.

XS
SM
MD
LG