Ссылки доступа

Тожикистон хавфсизлик хизмати хонадонларда ордерсиз тинтув қилиш ҳуқуқига эга бўлди


Тожикистон парламенти "Тожикистон миллий хавфсизлик органлари" тўғрисидаги қонунга ўзгартиш ва тўлдиришларни маъқуллади.

Парламент сессиясида қонун лойиҳасини тақдим этар экан, Тожикистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раиси (ДМХҚ) Саймўмин Ятимов мазкур ўзгартишларнинг зарурлиги ҳақида гапириб «террористлар хуфёна иш олиб боришади, демакки куч-ишлатар тизим ходимлари ҳам зимдан куч ва қурол ишлатишга мажбурлар» деган.

Ятимовнинг айтишича, «бу ўзгартишларга асосан ДМХҚ ходимлари суддан ордер олишга вақт бўлмаган истисно холатларда, террористлар, жиноятчилар ва гаровга олинганлар ушлаб турилган уйларга кириш ҳуқуқига эга бўладилар».

ДМХҚ раиси: «Тожикистон қонунчилигида фуқароларнинг уй-жойлари даҳлсизлиги белгилаб қўйилган бўлса ҳам, гап террористик актлар ҳақида борганда, фуқароларнинг ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида, хавфсизлик ходимлари хонадон соҳибларининг розилигисиз уларнинг уйларига суд ордерисиз кириш ҳуқуқига эгадир», деган.

Парламентнинг Маджлиси Намояндагон раиси Шукуржон Зуҳуровнинг агар уйда бегуноҳ одамлар бўлсачи, деган саволига мамлакат президенти ёрдамчиси Маҳмадали Ватанзода, Тожикистон қонунчилигига биноан ҳокимият етказилган зарарни қоплайди, деб жавоб берган.

XS
SM
MD
LG