Ссылки доступа

Ишкашимда тожик-хитой антитеррор машқлари бошланди


Тожик-хитой қўшма машқлари Тоғли Бадахшон Автоном Округининг (ТБАО) Ишкашим туманида 20 октябр куни бошланган. Улар тўрт кун давомида Шитарв полигонида бўлади, деб хабар берган мамлакат Мудофаа вазирлиги.

ТБАО нинг мажлисида айтилишича, машқлар мамлакат президенти томонидан тасдиқланган режа асосида бўляпти. Ундан мақсад, Тожикистоннинг Афғонистон Бадахшон вилояти билан чегарадош бўлган бу ҳудуд чегараларини мустаҳкамлаш. Сўнги икки йил мобайнида бу вилоятдаги вазият барқарор эмас. Ҳокимиятдагилар машқларда қатнашаётганларнинг сони ва унда фойдаланилаётган қуролларнинг турлари ҳақида ҳеч нарса айтишмаяпти.

Тожикистоннинг Афғонистон билан умумий чегараси узунлиги 1300 км. Ўтган йилда Афғонистоннинг шимолида вазият кескинлашди ва бир нечта вилоятлар Толибон назорати остига ўтди. Тожикистон ҳукумати тожик-афғон чегарасидаги вазият ҳамиша назорат остидалигини ва хавф туғилгудек бўлса душман хужумини қайтаришга қодирлигини айтиб келади.

Асосан савдо соҳасида бир-бирига шерик ҳисобланган Тожикистон ва Хитой, охирги пайтларда хавфсизлик борасида ҳам ҳамкорликни кучайтиришяпти. Шу йилнинг бошида Хитой Шўроободда қурилган "Гулхан" чегара постини фойдаланишга топширган.

XS
SM
MD
LG