Ссылки доступа

Туркия Ташқи ишлар вазири Душанбега ташриф буюради


Туркия ТИВ матбуот хизматига кўра, вазир Мавлуд Човуш ўғли, Тошкент ва Остонадан сўнг, 21 октябрда ташриф билан Душанбега келади. У Тожикистон президенти ва Ташқи ишлар вазири билан учрашади.

Туркия расмийлари учун музокаралар мавзуси оз эмас, улар сиёсий ва ҳарбий ҳамкорликдан бошлаб то савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалаларигача музокаралар олиб боришади. Туркия ҳукуматидагиларнинг хабар қилишларича, ташриф мобайнида «икки томонлама ҳамкорлик, минтақа ва дунёдаги вазият" муҳокама қилинади.

Мавзулардан бири Туркия президентининг Тожикистонга ташрифини ташкиллаштиришга бағишланиши ҳам мумкин.

Тожикистоннинг Анқарадага элчихонасидагилар Туркия ТИВ нинг Душанбега ташрифи ҳақида гапириб, Туркия Тожикистоннинг дунё аренасидаги муҳим шериги ҳисобланади, дейишган. Ҳукумат вакилларига кўра, Туркия билан ҳамкорлик Тожикистон ташқи сиёсий фаолиятининг барча соҳаларида, хусусан сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий соҳаларда, муҳим ўринни эгаллайди.

Хитой, Россия ва Қозоғистондан кейин Туркия Тожикистоннинг энг йирик савдо ҳамкори ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG