Суд материалларига кўра, 23-яшар Ерлан Акмурзаев 1 сентябр кечқурун Рудний шаҳридаги кўп қаватли уйнинг лифти деворига маркер билан «Сизлар 5 сентябр кечаси ўласизлар», «Сизнинг уйингизда бомба портлайди», деб ёзиб қўйган. Натижада, 5 сентябрга ўтар кечаси, Ленин кўчасидаги 70-сонли 9 қаватли уйда яшовчилар эвакуация қилинган. Портловчи модда ҳақидаги маълумот тасдиқланмагач, 5 сентябр кечқурун квартира соҳибларига ўз уйларига киришга рухсат берилган.
Рудний шаҳар судининг қарори эълон қилинган кун хабарда айтилмаган. Суд ҳукмига кўра, Акмурзаев жазони умумий тартибдаги колонияда ўтайди. Бундан ташқари ундан "бомба" ҳақидаги маълумотни текширишга келган хизматларнинг харажатларини қоплаш учун уч миллион танга (деярли 9 минг доллар) ҳам ундириб олинадиган бўлди.
Хабар қилинишича, судгача бўлган тергов жараёнида прокурор ва маҳбус ўртасида процессуал келишувга эришилган. Ҳукм ҳозирча қонуний кучга кирганича йўқ, деб хабар қилади суднинг матбуот хизмати.