Ссылки доступа

БМТ Афғонистонда опиум ишлаб чиқаришнинг ортишидан ҳавотирда


Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Афғонистонда опиум ишлаб чиқариш деярли икки карра ортиши мумкин, деган ҳавотирда.

БМТ нинг наркотиклар ва жиноятлар бўйича Бошқармасининг ҳисоботига кўра, 2016 йилда опиум экилган майдонлар сони ўтган йилгига нисбатан 10 фоизга кўпайган. Бу опиум ишлаб чиқариш 43 фоизга кўпайиш эҳтимолини билдиради. Афъюн экилган майдонларнинг аксар қисми "Толибон" Исломий харакати назоратида.

Бу ўсимликнинг уруғи жойлашган қобиғидан опиум олинади, бундан эса уни тозалаш йўли билан морфий ва героин олинади. Опиумни Афғонистонда катта хажмларда етиштириш 2001 йилдан бошланган. 2013 йили Афғонистонда 5 минг тоннага яқин опиум ишлаб чиқарилган, бу эса бу модданинг дунё бўйича ишлаб чиқаришнинг деярли 80 фоизи дегани.

XS
SM
MD
LG