Ссылки доступа

201-чи ҳарбий база тожик таксистига товон пули тўламади


Ранения Тохира Султонова
Ранения Тохира Султонова

Россия Федерациясининг 201-чи ҳарбий базаси ҳарбий хизматчиси Дмитрий Толстой томонидан пичоқ билан яраланган ва дўппосланган ёш тожик таксисти Тоҳир Султонов маънавий ва моддий компенсация ундира олмади.

Тожикистондаги 201-чи Россия ҳарбий базаси қўмондонлиги бизнинг кўп сонли мурожаатларимизга эътибор қилмаяпти, деб маълум қилади жабрланувчининг адвокати,таниқли ҳуқуқшунос ва парламентнинг собиқ депутати Саодат Амиршоева. «Улар бизнинг мурожаатларимизга жавобан Дмитрий Толстойни “ақлдан озган” одам деб кўрсатишга ҳаракат қилишмоқда», -- деди у.

Таксичига 30 марта пичоқ уришда айбланаётган 23-ёшли Толстой Россияда бўлиб турмоқда ва суд қарорига кўра Екатеринбург руҳий терапия клиникасига госпитализация қилинган. Суд қарори ва ўн ой аввалги ишнинг тергови тўғрисида жабрланувчи томон огоҳлантирилмаган.

Тохир Султонов ва унинг адвокати Россиянинг 201-чи ҳарбий базасидан 5 миллион рубл компенсация пулини сўрашган. Тохир Султонов касалхонадаги 20 кундан ошиқ даволаниши ва Россия аскарининг ҳаракатлари натижасида шикастланган автомобилини таъмирлаши вақтида 56 минг сомонидан (7000 америка долларидан) кўп пул сарфлаганлиги таъкидлаб ўтилади. Ёмонлашган соғлигига қарамасдан маиший муаммолари туфайли Султонов меҳнат миграциясига жўнаб кетган.

XS
SM
MD
LG