Ссылки доступа

Қирғизистон ҳукумати истеъфога чиқмоқда


ҚСДР (Қирғизистон Социал-Демократик Партияси ) фракцияси кўпчиликнинг парламент коалициясидан чиқиб кетганини хабар қилганидан кейин Қирғизистон ҳукумати истеъфога чиқаётганлигини эълон қилди. Социал-демократлар етакчиси Иса Омуркулов буни ҚСДП билан «Ата мекен» ва «Онугуу-Прогресс» фракциялари ўртасидаги тушунмовчилик деб изоҳлади.

Фракция хабарномасида айтилишича, коалициядаги зиддиятлар анча олдин бошланган ва “охиргиларнинг, эндиликда собиқ ҳамкорларнинг сўнгги ҳаракатлари шундай муаммоларни очиб юбордики, улар билан ҚСДП фракцияси муросага келишни истамайди. Биз маълум бўлишича, умумий манфаатлари Акаев ва Бакиев билан мос тушадиганлар ва ҳозиргача уларнинг кўрсатмаларини бажарётганлар билан битта коалицияда бўла олмаймиз. Улар мамлакатнинг миллий манфаатларига қарши чиқмоқдалар. Бу ҳолат борган сари конституцион ислоҳот вақтида аён бўлди”, - дейилади хабарномада.

ҚСДП нинг коалициядан чиқишини унинг фракцияси ва "Онугуу-Прогресс" даги ҳамкасбларининг Конституцияни ўзгартириш борасидаги референдумни қўллаб-қувватлашдан бош тортишгани билан боғлашмоқда.

Бош вазир Чынгыз Эсенгул матбуот котибининг гапига қараганда, агар коалиция парчаланса, ҳукумат истеъфога чиқади. Бундан кейин мамлакат президентининг фармони чиқади ва унга кўра ҳукуматнинг янги таркиби шаклланмагунча вазирлар маҳкамасининг барча аъзолари ўз вазифаларини бажариш учун ўз ўринларида қолишади.

XS
SM
MD
LG