Хабарда айтилишича, ЕИ бу қарорни олқишлайди.
Россияга нисбатан санкциялар 2014 йил ёзида, Россиянинг Қримни босиб олиши ва аннексия қилиши ҳамда Москванинг Украина шарқидаги россияпараст сепаратистларни қўллаганига жавобан киритилган эди. Санкциялар Россия иқтисодининг молия ва энергетика соҳаларига тегишли бўлиб, уларнинг муддати ҳар олти ойда узайтириляпти.
ЕИ сентябрда россиялик 146 шахс ва 37 компанияларга нисбатан санкцияларни 2017 йил 15 мартгача чўзишга қарор қилган. Бундан ташқари АҚШ томонидан ҳам Россияга қарши иқтисодий чеклашлар амалда.