Ссылки доступа

Қирғизистонда Конституциянинг асл нусхасини йўқотган “айбдорлар” топилди


Қирғизистон президенти Аппарати республика Конституциясининг асл нусхаси йўқ бўлганлиги натижасида юзага келган вазиятнинг тафсилотларини хабар қилди. Матбуот релизида жавобгарлик 2010 йилдаги Асосий қонуннинг ишлаб чиқувчиларига, шу жумладан “Ата-Мекен” етакчиси Омурбек Текебаев ва бошқа шахсларга, шунингдек собиқ муваққат ҳукумат аъзоларига юклатилган.

Хабарномада айтилишича, 2010 йилдаги референдумда қабул қилинган Қирғизистон Республикаси Конституцияси имзоланишини талаб этмайди. «Бунда Конституциянинг якуний матнини бошқача қилиб легаллаштириш процедураси ва уни референдумдан кейин ким овоза қилиши кўзда тутилмайди. Яъни 2010 йилда аввалдан тамойил тоши қўйилган эди, аниқроғи ўзлари ҳали аниқламаган нарсанинг “тамойилсиз”лиги аниқланди ва натижада Асосий қонуннинг матни учун ким жавобгар бўлиши ҳалигача аниқланмади», - дейилади хабарномада.

«Жавобгарлик муваққат ҳукуматда, аниқроғи юқорида айтиб ўтилган 2010 йил 21 апрелидаги 13-сонли Декретга мувофиқ Текебаевда эканлиги кўриниб турибди. Жавобгар шахс сифатида у Конституциянинг якуний матни референдумдан кейин қайсидир йўл билан расмий равишда легалланиши тўғрисидаги принципиал қоидани шакллантириши лозим эди. Бироқ буни 2010 йилдаги Конституция ишлаб чиқувчилари кўзда тутишмаган …», - деб таъкидланади матбуот релизида.

Президент аппаратида мамлакат бирорта расмий шахс томонидан имзоланмаган Конституциянинг якуний матнисиз бўлиб турганлигини эслатишмоқда. Расмий ҳужжатлардан қуйидагилар мавжуд: ҚР муваққат ҳукумати томонидан кўриб чиқилган ва 2010 йил 20 майда “Эркин - Тоо” газетасида нашр қилинган Конституция лойиҳаси , 2010 йил 27 майдаги “Эркин - Тоо” газетасида нашр қилинган Конституция лойиҳасига Ўзгартиришлар.

XS
SM
MD
LG