Ссылки доступа

Туркманларнинг кўпчилиги иш ҳақи тўланмайдиган иш билан шуғулланишади


Инсонпарварликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш фондининг маълумотларига кўра, Туркманистон аҳолисининг аксарияти ўз вақтини иш ҳақи тўланмайдиган волонтерлик ишига сарф қиладилар. Нотанишларга кўпроқ Ироқ ва Ливияда ёрдам бераман дейишади, дунёнинг энг сахий одамлари эса Бирма, АҚШ ва Австралияда яшашади.

CAF инсонпарварликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш фонди дунёнинг 140 дан ортиқ мамлакатларида инсонийлик саховатининг ва яқинларига ёрдам беришга тайёр бўлишликнинг тадқиқотини ўтказган. Одамларнинг ўз пулларини турли хайрия лойиҳаларига беришга ва бепул волонтерлик фаолияти билан шуғулланишга тайёр бўлишлиги ҳам, нотанишга ёрдам бериш – уни тўйдириш ёки у билан охирги кийимини баҳам кўришга тайёрлиги ҳам тадқиқот қилинди.

Омилларнинг мажмуаси бўйича эски советлар ҳудудидаги энг ҳимматли мамлакат бўлиб Ўзбекистон бўлиб чиқди – у 140 та мамлакат орасида рейтингда 11-ўринни эгаллади. Мамлакатнинг 52% аҳолиси турли шаклда турли хайрия тадбирларида иштирок этишар экан.

Юқори 15-чи ўринни Туркманистон эгаллади. У ерда 40% аҳоли доимий равишда хайрия тадбирларига ўз пулларини топширадилар, 60% аҳолиси эса доимо иш ҳақи тўланмайдиган волонтерлик фаолияти билан шуғулланади – бу дунёдаги энг катта кўрсаткичдир.

Қирғизистон бу рейтингда 34-чи, Тожикистон – 87-чи, Қозоғистон 96-чи ўринда турар экан. Рейтингнинг охирида Арманистон (130-чи ўрин) ва Озарбайжон туришади.

XS
SM
MD
LG