Ссылки доступа

Атамбаев: Қор барси қирғизлар учун муқаддас


Қор барси қирғиз халқи тарихи ва анъаналарида муқаддас бўлиб, у озодлик ва мустақиллик рамзи ҳисобланади. Бу ҳақда президент Алмазбек Атамбаев Snow Leopard Trust халқаро ташкилоти ижроия директори Майкл Деспинес билан Бишкекда бўлиб ўтган учрашувда айтган.

Учрашувда 2013 йил Бишкекда бўлиб ўтган "Қор барсини ҳимоя қилиш жаҳон форуми" да 12 мамлакат томонидан қабул қилинган қор барсининг тарқалиш ареали ва экотизимни сақлаб қолиш глобал дастурининг амалга оширилиши масалаларини муҳокама қилишди.

«Илбирс – бизнинг халқимиз рамзи. У қирғизлар учун муқаддас ҳисобланади. Бу ноёб ҳайвонни ва у яшаётган экосистемани сақлаш биз учун давлат аҳамиятига эга бўлган вазифадир», - деди Атамбаев.

Учрашувда қор барсини асраш бўйича Қирғизистонда 2017 йилда ўтказиладиган саммитга тайёргарлик масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Учрашувда бош вазирнинг биринчи ўринбосари Мухамметкалый Абулгазиев, Snow Leopard Trust илмий директори Чарудутт Мишра, дастурнинг мамлакатдаги директори Кубанычбек Жумабай минтақанинг катта экологи Костуб Шармалар иштирок этишди.

Глобал экологик фонди маълумотларига қараганда, Қирғизистон ҳудудида 250-300 га яқин қор барслари бор. Дунё бўйича уларнинг сони 3 мингдан 7 мингача.

XS
SM
MD
LG