Жорий йилда Ўрта Ер денгизини кесиб ўтишга уринишлар вақтида 3740 та одам ҳалок бўлди, бу кўрсаткич 2015 йилдагига нисбатан бор-йўғи 30 тага камдир. Бу ҳолат муҳожирлар оқими кескин камайганига қарамасдан юзага келди. Ўтган йили денгиз орқали Европа қирғоғигача етиб боришга уринганларнинг миллиондан ортиғи қайд этилган эди. Бу йил бошидан эса уларнинг сони деярли 330 мингтагача етди. Ливия ва Италия ўртасидаги денгиз йўли қочоқлар учун энг хавфли бўлиб қолди.
БМТ вакили гапига кўра, бунга денгиздан ўтишни ташкиллаштирадиган контрабандистларнинг ҳаракат тактикасининг ўзгариши сабаб бўлди. Улар кам даражада ишончли бўлган сузиб ўтиш воситаларини қўллайдилар, кўпинча бир вақтнинг ўзида бир неча минглаб одамларни жўнатишади, бу эса денгизда фожиа юз берган тақдирда кўп сонли қурбонларга олиб келади. Бундан ташқари, муҳожирлар учун энг хавфсиз бўлган Туркиядан Грецияга олиб борувчи маршрут мақсади қочоқлар оқимини тўхтатиш бўлган Европа Иттифоқи ва Туркия ўртасидаги келишув натижасида деярли ёпиб қўйилган эди.
БМТ мутахассислари қочоқлар учун можаролар зонасидан чиқиб кетишнинг нормал йўлларини очишга даъват этишмоқда.