Ссылки доступа

Эмомали Раҳмон мустақил Тожикистон асосчиси деб эълон қилинди


«Тинчлик ва миллий бирдамлик, миллат пешвоси" тўғрисидаги қонунга биноан, мамлакат президенти мустақил Тожикистон асосчиси деб эълон қилинди.

Янги қонунга асосан "миллат раҳбарига" махсус жой ажратилиб, уни зарур жиҳоз, техник ва алоқа воситалари билан таъминлаб берилган ва транспорт ҳам ажратилган. Унинг махсус фонди ташкил этилади.

Парламент қуйи палатасининг тўрт депутати томонидан ишлаб чиқилган янги қонун кириш қисми ва 19 моддадан иборат бўлиб, бундан олдинги "Миллат раҳбари" ҳақидаги қонунни бекор қилади. Олдинги қонун 16 моддадан иборат бўлиб, ўтган йил декабрда қабул қилинган эди.

Тожикистон парламентининг қуйи палатаси 26 октябр чоршанба куни янги қонунни қабул қилди. Палата раиси Шукуржон Зуҳуров қонун маълум бир шахс эмас, балки мамлакат президенти ҳақида, деди. Бундай гапни у бир гуруҳ депутатлар амалдаги президент Эмомали Раҳмонни мақташни бошлаб, шу йўл билан қонун лойиҳасини маъқулламоқчи бўлганларидан сўнг айтган.

XS
SM
MD
LG