Иккала аёл езидлар (қурд этноконфессионал гуруҳ) ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланишади, шунингдек “Ислом давлати” жангариларининг ҳаракатларидан азият чеккан хотинлар ва болаларга ёрдам беришади.
2014 йилда Надиа Мурад ва Ламийя Аджи Башар ИД нинг қамоғига тушиб қолишган эди. Улар жинсий қуллик қурбонига айланишди. Бир неча ой ўтгач қизлар жангариларнинг қўлидан қутулишга муваффақ бўлишди.
2015 йил декабрида Надиа Мурад БМТ Хавфсизлик Кенгаши олдида езидларнинг геноциди ва одам савдоси тўғрисидаги нутқи билан сўзга чиқди. Шу йил октябрида 23 ёшли ҳуқуқ ҳимоячиси Вацлав Гавел номидаги мукофот соҳибига айланди.
Андрей Сахаров мукофоти 1988 йилда Европа парламенти томонидан таъсис этилган эди. Мукофот совет олими ва диссиденти хотирасига бағишланиб, инсон ҳуқуқлари ҳимояси ва асосий эркинликлар учун курашга қўшган буюк ҳисса учун тақдим этилади. Мукофотнинг пуллик қиймати 50 минг еврони ташкил этади. Тақдирлаш 10 декабрда бўлиб ўтади.