Ссылки доступа

Қозоғистонда экстремистик гуруҳнинг 33 та аъзоси қўлга олинди


Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси хабар қилишича, бу маҳкама ва полиция 21 декабрда бошланган мамлакатдаги диний –экстремистик деб эълон қилинган «Ат-Такфир ал-Хижра» ташкилотининг бўлинмаларини бартараф этиш операциясини якунига етказишди. Бу бўлинмалар эса Қозоғистонда хориждан туриб бошқарилади дейилади.

Жами диний адоват келтириб чиқариш ва ушбу ташкилотнинг фаолиятида иштирок этишда гумон қилиниб 33 та одам қўлга олинган. Улардан еттитаси «Ат-Такфир ал-Хижра» ташкилоти бўлинмаларининг “фаол етакчилари ва иштирокчилари” сифатида ҳибсда қолдирилган, биттаси эса чиқиб кетмаслик тилхати бўйича қўйиб юборилган.

Саккизта шахсга нисбатан ҳозир бўлиш борасидаги мажбурият кўринишидаги процессуал мажбурлаш чораси қўлланилди. «Ташкилотнинг 17 оддий аъзолари» ҳозирча терговга гувоҳ сифатида жалб этилган, дейилади МХҚ баённомасида.

МХҚ таъкидлашига қараганда, «Ат-Такфир ал-Хижра» тарафдорларининг яшаш ва тўпланиш жойлари бўйича тинтувлар вақтида диний материаллар, компакт-дисклар, компьютер техникаси ва йирик пул маблағлари топилган ва мусодара қилинган. Тергов давом эттирилмоқда, деб хабар қилади МХҚ матбуот хизмати.

XS
SM
MD
LG