Ссылки доступа

Россияда Сочи яқинидаги авиахалокат қурбонларига мотам эълон қилинди


Бугун Россияда Сочи яқинидаги авиахалокат қурбонларига умуммиллий мотам эълон қилинди. У ерда Сурияга учиб кетаётган Ту-154 ҳарбий самолёт денгизга қулаб тушган.

Ҳукуматдагиларнинг тахминича, самолёт бортидаги 92 киши, жумладан Александров номидаги ашула ва рақс ансамблининг 68 аъзолари ҳам, халок бўлишган. Артистлар россиялик ҳарбийлар олдида байрам концерти намойиш этиш учун суриядаги Хмеймим базасига кетаётган эдилар. Халок бўлганлар орасида Доктор Лиза номи билан танилган «Справедливая помощь» фонди раҳбари Елизавета Глинка ҳам бўлган.

Ту-154нинг қулаб тушишига сабаб деб 4 вариант кўриляпти, булар техник носозлик, экипаж хатоси, сифатсиз ёнилғи ва теракт, деб хабар беради «Россия 24» (ВГТРК) телеканали.

Аввалроқ, ҳукумат тафтиш комиссиясининг раиси, Транспорт вазири Максим Соколовнинг айтишича, Россия Тергов комитети фожеанинг мумкин бўлган барча сабаблари устида ишлашяпти. Теракт версияси ҳам мустасно эмас, лекин бу ҳақда гапиришга хали эрта. Соколовга кўра, самолётнинг Қора денгизга қулаб тушган жойида душанбадан бошлаб акустик локатор иш бошлайди. Россия Мудофаа вазирлигининг хабарига кўра, қидирув ишларига мингдан ортиқ ҳарбийлар жалб этилади.

Россия Қуролли кучлари парвозлар ҳавфсизлиги хизмати бошлиғи Сергей Банейтовнинг айтишича, Ту-154 учишдан олдин соз бўлган, экипаж командири, биринчи тоифадаги ҳарбий учувчи Роман Волков эса Сурияга бир неча марта парвоз қилган.

XS
SM
MD
LG