Ссылки доступа

Жаҳон Банки: Тожикистонликларнинг молиявий аҳволи яхшиланмоқда


Бу йил Тожикистон ахолисининг молиявий аҳволи аста-секин яхшиланиб борди, дейилади Жаҳон Банкининг "Тожикистонни тинглаб" номли тадқиқотида.

Шундай қилиб, ахолининг жон бошига ўртача даромади 2016 йилнинг май-сентябр ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6 фойизга ошган. Сўров 1000та респондентлар орасида телефон орқали ўтказилган.

Жаҳон Банкининг тадқиқоти шуни кўрсатадики, ахолининг жон бошига бўлган даромаднинг бундай ўсиши пул ўтказмалари, ойлик маош, ўзини-ўзи банд қилиш ва қишлоқ хўжалигидаги фаолият ҳисобига ошган.

ЖБ маълумотига кўра, меҳнат мигрантлари жўнатган пул миқдори майдаги ўртача 943 сомонидан сентябрда то 1390 сомонигача кўпайган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 500 сомони кўп дегани, лекин ўтган ҳафта Россиянинг Марказий банки бу йилнинг 9 ойида Россиядан Тожикистонга 1,5 млн долларга яқин пул ўтказилган ва бу 2015 йилнинг шу даврига нисбатан 15%га кам деган эди.

«Ўзини-ўзи иш билан таъминлаш ва қишлоқ хўжалигидаги фаолият туфайли даромадларнинг ошишини Россия иқтисодининг пасайиб кетиши туфайли кўплаб мигрантларнинг қайтиб келиб, тадбиркорлик ва қишлоқ хўжалиги билан шуғулланганлиги билан тушунтириш мумкин. Бу йилги яхши хосил ҳам бунда муҳим рол ўйнаган», - дейишди ЖБ тадқиқотчилари.

XS
SM
MD
LG