Ссылки доступа

Ўзбекистон Қирғизистонга енгил автомобиллар, автобуслар ва қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб беришга қизиқмоқда


Алмазбек Атамбоевнинг Ўзбекистонга ишчи ташрифи доирасида икки мамлакат президентлари яқин икки йилда ўзаро товар айланмасини 500 миллион долларгача етказиш зарурлиги борасида фикр билдирдилар. Бу тўғрисида Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилган.

«Давлатлараро муносабатларнинг муҳим соҳаси бўлиб савдо-иқтисодий ҳамкорлик хизмат қилади. Ана шу йўналишнинг масалалари муҳокама қилинаётганда таъкидлаб ўтилганидек, ана шу йилнинг ўтган давридаги 23 фоизли ўсишга қарамасданўзаро товар алмашуви кўрсаткичлари мақбул даражада бўлиб турмаяпти ва икки мамлкатнинг реал имкониятларига мос келмаяпти», -дейилади баённомада.

Таъкидланишича, Шавкат Мирзиёев товар айланмасини ошириш учун Қирғизистонга Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган замонавий қишлоқ хўжалик техникасини, енгил ва юк автомобилларини, автобусларнинг тизимли етказиб берилишини ва қўшимча равишда сервис хизмат кўрсатишни ташкил этиш зарур деган.

Қирғиз ҳамкорларга шунингдек азотли, фосфорли, калийли ва мураккаб комлекс ўғитларни , электротехника маҳсулотларини – трансформаторлардан тортиб барча турдаги кабелли-симли маҳсулотлар ва маиший техника, шунингдек тайёр тўқимачилик маҳсулотлари, қурилиш материаллари, дори-дармонлар, мебел ва ўқув-лаборатория ускуналари, бошқа саноат маҳсулотларини етказиб бериш таклиф этилди.

Ўз навбатида қирғиз томон номенклатурани қайта кўриб чиқиши ва талаб этиладиган маҳсулотни Ўзбекистонга етказиб беришни ташкил этиши мумкин бўлади.

XS
SM
MD
LG