Навбатда турган одамларнинг гапига қараганда, бу ҳолат банкоматларнинг сони камлиги, улардаги пул маблағларининг етишмаслиги билан боғлиқ. Қўшимчасига навбатда турган одамлар айтишича, баъзилар бирданига бир нечта банк карталаридан пул ечишмоқда ва бунда ҳар бир банкоматда одатда фақат 10 та картага хизмат кўрсатиш учун пул етарли бўлади. Натижада кейинги 30-40 та одам пул маблағларини нақд қилиб олиш имкониятидан маҳрум бўладилар ва кейинги пул партиясини юклашларини кутишларига тўғри келади.
Ашхободлик кузатувчи Аманмурад Бугаев яқинда шундай вазиятга гувоҳ бўлдики, бунда бир нечта картадан пул ечаётган одамлар банкомат олдида турган одамларнинг норозиликларини келтириб чиқаришган.
Сўнгги 4 йилда давлат муассасалари ва бюджет сфера соҳаси ишчиларининг иш ҳақи нақд пулда берилмаяпти ва рақамга бириктирилган банк карталарига туширилмоқда. Ўз банк карталарида маблағ борлигини одамлар фақат банкоматлар ёрдамида билиб оладилар. Бундан ташқари, рақамдаги пулларни фақат банкоматлар орқали ечиб олиш мумкин. Туркманистонда банк карталарини тўлов воситаси сифатида ишлатишнинг деярли имкони йўқ. Шунингдек ушбу вазиятда бир мартада 1000 манатдан ортиқ пулни нақд қилмаслик бўйича чекловлар мавжуд.
Бюджет ташкилотлари ходимларининг даромадларини нақд қилиш борасидаги қийинчиликларга қарамасдан, мамлакат раҳбариятида пенсиялар, ногиронларга нафақалар ва болалар нафақаларини нақд пулсиз тўлашга ўтиш имкониятини кўриб чиқишмоқда.