Ссылки доступа

Туркманистонда тўққизта президентликка номзодлар рўйхатга олинди


Туркманистонда 12 февралда бўладиган президент сайловида қатнашувчи номзодлар сони тўққизтага етди, деб хабар беради ОАВ.

Бу ҳафтада Туркманистоннинг сайловлар ва референдумлар ўтказиш ўтказиш бўйича марказий комиссияси Мари вилоят ҳокимининг ўринбосари Жуманазар Аннаев, Сейдин нефтни қайта ишлаш заводи директори ва парламент депутати Рамазон Дурдиев, Дашогуз вилоят ҳокими ўринбосари Меретдурди Гурбанов, Ахал вилояти иқтисодни бошқариш ва ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Сердар Желилов, «Гарабогазсульфат» концерни бош директори Сулейманнепес Нурнепесовларни президентликка номзод сифатида рўйхатга олди. Уларга президентликка номзодлик гувоҳномалари топширилган.

Бундан аввал рўйхатга олинган президентликка номзодлар ичида Туркманистоннинг амалдаги президенти Гурбангули Бердимуҳамедов, «Рисгал» банки бош директори ва парламент депутати Бекмурат Аталиев, Туркманистон Аграр партиясининг Мари вилояти бўлими раиси Дурдигилиш Оразов, озиқ-овқат давлат ишлаб чиқариш уюшмаси раиси Максат Аннанпесовлар бор.

Бурдимуҳамедов 25 декабр куни давлат телевидениеси орқали ўз сайлов дастурини баён қилиб, ўзининг қолган эфир вақтини бошқа номзодларга беришини айтган.

XS
SM
MD
LG