Ссылки доступа

Қозоғистонга россиянинг қирувчи самолетлари етиб келди


Қозоқ ҳарбийлари россиянинг Су-30СМ қирувчи самолетларини олганликлари тўғрисида хабар қилдилар. Қозоғистон Мудофаа вазирлигининг тарқатган баённомасига кўра, Қозоғистон армияси қуролланишига тўртинчи авлоддаги Су-30СМ қирувчилари келиб қўшилди.

Ҳаво, ер ва сув устидаги объектларни уриб туширишга қурби етадиган қирувчи самолетларнинг миқдори ва уларнинг мамлакатга етказиб бериш муддатлари вазирликнинг бу баённомасида аниқлаштирилмаган.

Ҳарбийлар ахборотига кўра, гап самолётлар партияси тўғрисида бормоқда. Қозоғистон Мудофаа вазирлигининг сайтидаги хабарномада бундай самолётларнинг биттаси тасвирланган фотосуратлар жойлаштирилган.

Вазирлик ахборотига кўра Су-30СМ самолётларининг биринчи партияси Қозоғистон ҚК қуролланишига аввал Қозоғистон ва Россия Мудофаа вазирликлари ўртасидаги тузилган келишувлар доирасида 2015 йилда келиб тушган эди.

XS
SM
MD
LG