Ссылки доступа

Тожикистонда алюминий оксиди кони ишга туширилади


Тожикистоннинг Дарвоза тумани Курговад номли жойида глиноземнинг асосий ташкил этувчиси бўлган алюминий оксидини қазиб олиш учун ишлатиш мумкин бўлган конни ишга тушириш бошлаб юборилади. Ҳозирги вақтда Марказий Осиёда алюминийнинг энг йирик ишлаб чиқарувчиси бўлиб ҳисобланадиган Талко зарур бўлган ускуналарни хориждан олиб кирмоқда.

Талко компаниясининг матбуот котиби Игорь Сатаров гапларига қараганда, бу кон советлар вақтида топилган эди, бироқ уни ишга туширишга фақат импорт ўрнини босиш дастур доирасида ҳозирги вақтда қўл уришган ва унга кўра Явонда қазиб олинадиган рудани глиноземга қайта ишлайдиган корхона қурилади.

Унинг гапларига қараганда, асосий муаммо – рудани Дарвозадан Явонга транспортировка қилишдан иборат: агар машиналарда олиб келинса, руданинг қиймати бир неча баробар ошиб кетади, шунинг учун пулпопровод ўтказишга қарор қилинди. Бунинг учун йирик инвестициялар зарур, бироқ хитой инвесторлари ҳозирги вақтда ушбу лойиҳага ўз қизиқишларини билдиришган.

Тожикистонниг собиқ қишлоқ хўжалиги вазири ва ушбу жойда туғилиб ўсган Хайдаршо Акбаровнинг айтишича, Курговаддаги конга қизиқишни ҳали Иттифоқ вақтидаёқ билдиришган, бироқ у вақтда рудани республиканинг индустриал марказигача ташиб келиш катта муаммо бўлган. Унинг гапларига кўра, Дарвоза билан Тожикистон маркази ўртасидаги транспорт алоқа ҳозирги вақтда анча дуруст ва рудани келтиришда муаммолар бўлмаслиги керак.

Парламент қўмитаси раиси Садриддин Шариповнинг маълум қилишича, Курговад конининг заҳиралари 150 млн тоннани ташкил этади. Марказий Осиёда алюминий ишлаб чиқариш бўйича ягона бўлган корхона Тожикистоннинг Турсунзода шаҳрида жойлашган. Аввалги йилларда у ҳар йили 550 тоннагача қанотли металл ишлаб чиқарган.

XS
SM
MD
LG