Ссылки доступа

Россия ва Туркия Суриядаги тинчлик сулҳи тўғрисидаги келишувни тайёрлашди


Эрон иштирокида Россия ва Туркия ўртасидаги Сурия бўйича Келишув унинг таъсир қилиш зоналарига бўлинишини ва Башар Асаднинг кейинги президент сайловларигача давлат раҳбари бўлиб қолишини кўзда тутади. Бу тўғрисида Reuters агентлигига бир нечта манбалар хабар қилишган.

Учта мамлакат тузган режани Дамашқ, қуролланган мухолифчилар, АҚШ ва Форс кўрфази мамлакатлари билан мувофиқлаштириш лозим бўлади. Агар можаро томонлари келишувни қувватлашса, ҳужжатнинг бундан кейинги муҳокамаси Қозоғистон пойтахти Остонада бўлиб ўтади. Reuters маълумотларига кўра, Америка Қўшма Штатлари музокаралар столига таклиф этилмайди.

28 декабрда Туркия ташқи ишлар вазирлиги Анқара ва Москва Сурия ҳудудидаги ярашиш режасини келишиб олишганлигини хабар қилди. Ярашиш сулҳи террористик гуруҳлардан ташқари можаронинг барча томонларига тегишли бўлади.

XS
SM
MD
LG