Ссылки доступа

Тожикистон ва Россия ўртасидаги авиаможаро давом этмоқда: томонлар бир-бирини суд билан қўрқитишмоқда


Расмий Душанбе хабар қилишига қараганда, «Ямал» россия авиакомпанияси тожик томони билан музокараларда ўз фойдасига етарли далиллар келтира олмади, шунинг учун судга мурожаат қилишга қарор қилган.

Тожикистон транспорт вазири Шерали Ганджалзода гапига кўра, судга мурожаат қилиш таҳдиди яна бир бор шундан далолат берадики , «Ямал» компанияси Тожикистонга учиш бўйича расмий рухсатга эга эмас. Унинг гапларига қараганда, тожик томон судда ўз авиакомпаниялари шаънини ҳимоя қилишга тайёр турибди.

Шу вақтнинг ўзида Ганджалзода таъкидлаб ўтдики, Россия томонидан киритилган санкциялар туфайли россия ҳудудларига учай олмаётган ва катта молиявий йўқотишларга эга бўлган «Сомон Эйр» авиакомпанияси худди шундай даъват билан судга мурожаат қилиши мумкин.

Ваҳоланки, 28 декабрда ТАСС «Ямал» авиакомпанияси тижоравий директори Андрея Дубровга ҳавола қилган ҳолдаташувчи Москва остонасидаги Жуковский аэропортидан Тожикистонга учадиган рейслар бекор қилинганлиги сабабли юзага келган зарарни қоплаш борасида судга мурожаат қилмоқчи эканлигини хабар қилди.

Унинг гапларига кўра, жавобгар сифатида айнан им чиқиши тўғрисида гапириш ҳали вақтли. «Ҳозирда авиакомпаниянинг Тожикистон авиаҳукуматининг Жуковскийдан учишга нисбатан таъқиқлари туфайли кўрган зарари ҳисобланмоқда, аниқ миқдорни ҳозирча айтиб бўлмайди, бироқ бухгалтерия ҳар бир бекор туриб қолинган кунни ҳисобга олмоқда. Биз суд орқали зарарни қоплашни талаб чиқламиз», – деди авиакомпания вакили.

XS
SM
MD
LG