Керри АҚШ президенти Барак Обама маъмурияти ва Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ҳукумати ўртасида кучайиб бораётган қарама-қаршилик фонида нутқ сўзлади. Икки мамлакат ўртасидаги оддий бўлмаган муносабатларда Америка Қўшма Штатлари Хавфсизлик Кенгашида ўтган ҳафтада Миср томонидан таклиф этилган резолюция лойиҳасига овоз бериш вақтида бетараф қолганидан кейин янгича бурилиш ясалди
«БМТдаги овоз бериш икки давлатнинг ташкил этилиши ва келажакдаги Исроилнинг қўшнилари билан тинч-тотув яшайдиган еврейча ва демократик давлат бўлиши тўғрисидаги кафолатларига содиқликборасида ўтказилган эди», — деди Керри, 28 декабрда Давлат Департаментида дипломатлар олдида сўзга чиққанда.
Бир вақтнинг ўзида, йилга битта президентдан иккинчи президентга ваколатларни топшириш борасидаги юзага келаётган анъанага хилоф равишда АҚШ тепасига келаси йил келадиган Дональд Трамп бошчилигидаги янги маъмурият Обама аппаратининг ҳаракатларини очиқчасига танқид қилишда давом этмоқда.