Ссылки доступа

ҚР президенти аппаратининг собиқ раҳбари Данияр Нарымбаев суд мажлисида ҳибсдан озод қилинди


Наримон Тюлеев оиласидан пора ундиришда айблов бўйича судланган президент аппаратининг собиқ раҳбари Данияр Нарымбаев, суд мажлисининг ўзида ҳибсдан озод қилинди.

29 декабрда тегишли қарорни айбланувчининг шартли-муддатидан олдин озод этилиши тўғрисидаги ишни кўриб чиқаётган Бишкекнинг Первомайский туман суди қабул қилди. Бу тўғрисида Нарымбаевнинг яқинлари маълум қилишди.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йил 27 ноябрида Бишкекнинг Первомайский туман суди Нарымбаевни 3 йил озодликдан маҳрум этишга, бу ишнинг яна битта фигуранти – парламентнинг собиқ депутати Хаджимурат Коркмазовни эса – мол-мулкини мусодара қилган ҳолда кучайтирилган режимли колонияда жазони ўташ шарти билан бир ярим йилга қамоқда бўлишга ҳукм қилган эди.

2016 йил 24 майда Бишкек шаҳар суди биринчи инстанция суди қарорининг кучини қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йил 15 июлда ДМХҚ (Давлат Миллий Хавфсизлик Қўмитаси) ходимлари томонидан 100 минг доллар миқдоридаги порани олиш вақтида Хаджимурат Коркмазов ушлаб олинган эди. Тергов фикрига кўра, у Нариман Тюлев қариндошларидан Олий суддаги жиноий ишдаги ижобий натижа учун 200 минг долларни товламачилик йўли билан олмоқчи бўлган. Коркмазов билан бир қаторда Тюлеев оиласидан пора ундириб олиш бўйича айблов билан Нарымбаев ҳам ушлаб олинган эди.

XS
SM
MD
LG