Ссылки доступа

Украина Донбасс сепаратчиларига уларнинг 15 та сафдошини топширди


Украина томони "меҳрибонлик иродаси белгиси "сифатида 29 декабрда ўз-ўзини эълон қилган Донецк ва Луганск республикалари вакилларига 15 та одамни – 9 та эркак ва 6 та хотин кишини топширди, уларнинг орасида оғир касаллар бор.

Улар ноқонуний қуролланган гуруҳларда иштирок этганлик ва Украинанинг яхлитлигини бузиш билан боғлиқ бўлган айбловлар бўйича ушлаб олинган эдилар. Уларнинг топширилиши Майорск (Донецк вилояти) назоратдан ўтиш жойида олдида содир бўлди. Киевда хабар қилишларча, бу шахсларнинг озод этилиши “ДХР” ва “ЛХР” деб аталмиш республикалар билан маҳбусларни алмашишни тезлаштиришга хизмат қилиши керак.

27 декабрда сепаратчилар украинанинг “Офицерский корпус” маҳбусларни озод этиш Маркази раҳбари Владимир Рубанга ҳам “меҳрибонлик иродаси белгиси” сифатида икки украина фуқаросини – Мариуполнинг Апелляцион суди судьяси Анжелика Преснякова Ивано-Франковсклик журналисткачи Ольга Своракни топширишди. Рубан гапларига қараганда, хотинларни 7 декабрда Минскда Верховная Рада депутати Надежда Савченко билан бўлиб ўтган келишувларга асосан қўйиб юборишган. Шу куни собиқ маҳбус беларус пойтахтида яширинчасига "ДХР" ва "ЛХР" раҳбарлари Александр Захарченко ва Игор Плотницкий билан учрашган. Шу музокаралар оқибатида кейинчалик Савченкони Верховная Рададаги "Батькивщина" фракциясидан чиқариб ташлашди, кейинроқ эса – Европа Иттифоқи Парламент ассамблеясидаги украина делегацияси сафидан ва Раданинг миллий хавфсизлик ва мудофаа масалалари бўйича қўмитаси таркибидан чиқариб ташлашди

29 декабрда эълон қилинган Украина ТИВ баённомасида таъкидланишича, Россия ноқонуний равишда ўз ҳудудида камида 17 та украиналик фуқарони ушлаб турибди, яна бундан кўпроқ Украина фуқаролари аннексия қилинган Қрим ҳудудида ва юздан ортиғи -оккупация қилинган Донецк ва Луганск вилоятларида бўлиб турибдилар". Мамлакатнинг ташқи сиёсий маҳкамасида Донбассдаги “барчани барчага” алмаштириш масаласидаги можарони тартибга солиш бўйича Минск келишувларига амал қилмаслик борасидаги бутун масъулият Москвага юклашмоқда.

Украина хавфсизлик Хизмати ахборотига кўра, Донбасснинг сепаратчилар назорати остида бўлган ҳудудларида ҳозирги вақтда 109 та украиналик ушлаб қолинмоқда. "ДХР" ва "ЛХР" маълум қилишларча, “барчани барчага” формуласи доирасида улар 47 та украиналикни 609 та ўзларининг сафдошларига, шу жумладан Украина томонидан оғир жиноятларни содир этганлик учун судланганларга алмаштиришга тайёр эканлигини билдиришган. Расмий Киев сепаратчиларнинг бунлай талабини номақбул деб ҳисобламоқда.

XS
SM
MD
LG