Ссылки доступа

Қирғизистонни 2017 йилдаги энг яхши бюджетли туристик йўналишлар рўйхатига киритишди


Американинг молиявий-иқтисодий журнали бўлмиш Forbes Қирғизистонни 2017 йилдаги энг яхши бюджетли туристик йўналишлари рўйхатига киритишди. Бу тўғрисида журнал сайтида хабар қилинди. Рўйхатда 17 та мамлакатдаги 21 та йўналиш кўрсатиб ўтилган. Тавсифда кўрсатилишича Қирғизистон янги йўналиш бўлиб ҳисобланади.

Нашриёт маълум қилишича, Қирғизистоннинг 93 фоизи – тоғли ҳудуд бўлиб,бу мамлакат бой тарих ва маданиятга эгадир. Бундан ташқари – Қирғизистон жаҳоннинг энг қадрига етилмаган ва томошабоп мамлакатларидан бири ҳисобланади.Бишкек Марказий Осиёни , тадқиқот қилишнинг мисли кўрилмаган маркази, Буюк Ипак Йўлининг мероси бўлиб хизмат қилади.

Журнал чекланган бюджетга эга бўлган туристлар учун энг яхши жиҳатбўлиб Қирғизистон жуда ҳам ҳамёнбоп мамлакат эканлиги хизмат қилиши тўғрисида эслатиб ўтади. Шаҳардаги хусусий секторда яшаш бир кечага бор-йўғи 15 долларни ташкил этади, яхши овқатлар 2 доллардан бошланади. Ҳаттоки икки марта овқатланишли анъанавий ўтовда яшаш киши бошига атиги 20 доллардан тушиши мумкин.

Шунингдек рўйҳатга Португалия, Жанубий Корея, Румыния, ЖАР, Греция, Филиппин, Австралия, Тринидад ва Тобаго, Словакия, Грузия, Лаос, Миср, Боливия, Юта штати, Гватемала, Белиз ва Гондураслар кирган.

Эслатиб ўтамиз, National Geographic, Financial Times, The Guardian ва Business Insider нашрлари Қирғизистонни сайёхлар томонидан 2016 йилда ташриф буюриш керак бўлган мамлакатлар рўйҳатида келтиришган.

XS
SM
MD
LG