Арманистон мудофаа вазирлиги можаро вақтида учта ҳарбийнинг ҳалок бўлганини ва яна бир нечтасининг ярадор бўлганини маълум қилган. Бу можарони Ереван “Арманистон ҳудудига озарбайжон ҳарбийларининг диверсион тарзда кириб келишига уриниш” деб атади.
Озарбайжон мудофаа вазирлиги битта ҳарбийнинг ҳалок бўлганини хабар қилди. Арманистон мудофаа вазирлиги вакили Арцрун Ованнисян Facebook да ёзишича, Чинари арман қишлоғидаги жангда снайпер милтиқлари ва гранатометлар қўлланилган.
Озарбайжон ва Арманистон кўп йиллар давомида Тоғли Қорабоғ – аксарияти этник арманлар яшайдиган ва сепаратистик бўлган озарбайжон ҳудуди туфайли можаро ҳолатида бўлиб туришибди.
Қорабоғ 30 минг одам умрига завол бўлган ва жонажон жойларини ташлаб кетишга мажбур қилган 1990 йиллар бошидаги уруш вақтида Озарбайжондан мустақиллигини эълон қилган эди. Шу йилнинг апрелида Тоғли Қорабоғдаги бу нозик тинчлик сулҳи Арманистон томонидан қўллаб-қувватланадиган сепаратистлар ва озарбайжон ҳарбийлари ўртасидаги тўрт кун давом этган қаттиқ жанглар билан бузилган эди. Ўшанда 75 га яқин ҳарбий ҳалок бўлган. Худуддаги зўравонлик алангасини 1994 йилдаги тинчлик сулҳи тўғрисидаги келишув тузилганидан кейинги энг ёмони деб аташган.