Ссылки доступа

Қозоғистонда оилавий кризис маркази очилди


Актобе шаҳрида янги кризис марказининг очилганлиги тўғрисида Актюбинск вилояти ҳукумати пайшанба куни хабар қилди. Бу марказ 200 ўринга мўлжалланган бўлиб, унда оилада зўравонликка дуч келган хотин-қизлар ва болаларни жойлаштириш учун хизмат қилади. Кризис марказида улар олти ойгача бўлиб туришлари мумкин бўлади.

Лойиҳа давлат қўллаб-қувватлаши остида “Оқ-Руно” хусусий компанияси томонидан амалга оширилган. Маҳаллий ҳомий Аскарбек Мамирбаев гапига қараганда, бу лойиҳа психологлар, социологлар ва юристлар томонидан консултацион ёрдам кўрсатилишини назарда тутади. «Мақсадимиз — хотин-қизларнинг психологик-эмоционал ҳолатини яхшилаш, уларнинг ўзига бўлган ишончини ошириш», — деди у.

Расмий маълумотларга кўра, ҳар йили Актобеда тўрт мингга яқин хотинлар ўз эрлари томонидан зўравонликка дучор бўладилар.

ИИД Актюбинск вилояти хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ишлари бўйича инспектори Марина Нурымжанова гапига кўра, бир кунда хотин-кишилардан маиший зўравонлик борасида ўртача тўртта-бешта мурожаат бўлиб туради.

XS
SM
MD
LG