Ссылки доступа

Арманистон 2017 йил апрелидан бошлаб парламентча бошқариш шаклига ўтади


Арманистон президенти Серж Саргсян 2017 йил 2 апрелида навбатдаги парламент сайловларининг ўтказилиши тўғрисида фармон чиқарди. Бир йилдан кейин мамлакат ҳозирги ярим президентча бошқариш шаклидан парламентча бошқариш шаклига ўтиши лозим, деб ёзади Reuters.

2015 йил декабрида Арманистон аҳолиси референдумда президент ваколатларини чеклашни ва ҳукуматнинг ролини кучайтиришни кўзда тутадиган Конституцияга тузатишлар учун овоз беришди. Президентлик муддати беш йилдан етти йилгача кўпаяди, бироқ ваколатлар асосан церемониал характерга эгадир.

Мухолифият норозиликлар билан чиқишди, ва Саргсян тузатишлар орқали бош вазир курсисига ўтириб, ҳокимиятни сақлаб қолмоқчи деб ҳисоблашмоқда. Саргсян бундай ниятлари борлигини инкор қилмоқда.

Саргсян 2018 йилдаги жорий президентлик муддати тугамагунча тўлиқ шаклдаги ваколатларини сақлаб қолади. Шундан кейин янгиланган мамлакат Конституциясига кўра, мамлакат парламентча бошқарув шаклига ўтади ва унда президентни тўғридан тўғри сайловчилар эмас, балки парламент сайлайди.

XS
SM
MD
LG