Ссылки доступа

Назарбоев Шаханда халок бўлганлар оилаларига ҳамдардлик билдирди


Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Қарағанда вилоятининг Шахан қишлоғидаги беш-қаватли уйнинг бир қисми қулаб тушиши натижасида халок бўлганлар оила-аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этди. Тўққиз киши халок бўлган.

Остонадан келган расмий хабарда айтилишича, Қозоғистон президенти Қарағанда вилояти ҳокимига ва тегишли давлат ташкилотларига жабрланган яшовчиларга ҳар тарафлама ёрдам кўрсатиш борасида зудлик билан чоралар кўриш ва бу холатнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш вазифаларини юклаган.

Қарағанда вилоят ҳокимлиги кўп-қаватли уйнинг бир қисми қулаб тушиши оқибатида халок бўлганлар оилаларига бир миллион тангадан, бунинг натижасида жабрланган оилалар учун эса 500 тангадан маблағ ажратади, деб хабар беради маҳаллий ОАВ. Халок бўлганларнинг дафн маросимларига кетадиган харажатларни ҳам ҳокимлик ўз зиммасига олади, деб хабар берди вилоят матбуот хизмати.

Матбуот хизматига кўра, қонунчиликка асосан кўчмас мулкка ва оила мулкига етказилган зарар фавқулодда вазият сабабларини ўрганаётган комиссия экспертлари томонидан баҳоланади. Комиссия иши якунига қараб барча оилаларга товон пули тўлашга ваъда беришган.

Фавқулодда вазият Шахан қишлоғида 1 январ кечқурун содир бўлган. Уюмлар остидан беш киши қутқариб олинган, улардан иккитаси болалар.

XS
SM
MD
LG