Бишкек шаҳар кенгашининг кўпчилик коалицияси шаҳарнинг амалдаги раҳбари Албек Ибраимов номзодини олға суришди. «Онугуу-Прогресс» мухолиф фракцияси эса- Нурдин Абдилдаев номзодини кўрсатишди. Бош вазир Сооронбай Жээнбеков номзод кўрсатиш ҳуқуқидан фойдаланмасликка қарор қилган.
Қонунчиликка асосан, шаҳар мэрини сайлаш тегишли шаҳар кенгаши депутатлари томонидан маҳфий овоз бериш йўли билан амалга оширилади. Депутатларнинг камида учдан икки қисми қатнашган сайлов ҳақиқий деб ҳисобланади.